“Барса”нинг тарихдаги энг катта хатосини очиб ташлашди
“Барселона” президентлиги учун кураш олиб борган Виктор Фонт ҳозирги раҳбар Жоан Лапорта бошчилигидаги раҳбариятнинг йўл қўйган энг катта хатоларини айтиб ўтди.
Унинг фикрига кўра, раҳбарият клуб афсоналари – Хави Эрнандес ва Лионель Мессининг кетишига йўл қўйиб берган.
- Хави клубдаги ишини давом эттириш истагида эди. Лекин рўй берган воқеалар ғалати бўлди. Мен клубни афсонавий шахсларни қувадиган эмас, аксинча, уларга нисбатан ҳурматни биладиган одамлар бошқаришини истайман.
Лионель Месси билан ҳам шундай йўл тутишди. Мен буни клуб тарихидаги энг қўпол ва катта хатолар, деб биламан, - деди Виктор Фонт.
Фикрлар