"Барса"нинг яна бир футболчиси жароҳатдан қутилди

"Барселона" вингери Ферран Торрес Ла Лиганинг навбатдаги ўйинида майдонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Санти Хименес хабар бермоқда. 

Испания чемпионатининг 27-турида "кўк-анорранглилар" "Атлетик" Бильбао меҳмони бўлади. Испаниялик футболчи кичик жароҳати туфайли каталонияликларнинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборган эди.

Шунингдек, Ферран Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидаги “Наполи” билан ўйинида ҳам майдонга туша олмаган.
Маълумот учун, Торрес Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2022 йилнинг январ ойида "Манчестер Сити"дан 55 миллион евро эвазига "Барселона"га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!