Миралем Пьянич "Барселона" клуби базасига етиб келди. "Кўк-анорранглилар" у учун "Ювентус"га 60 млн евро тўлаган эди.

Каталонияликлар 30 ёшли футболчи билан расман 29 июнь куни 4 йиллик шартнома имзолаганди. Бироқ Пьянич август ойи ўрталарида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлиги туфайли, унинг "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилиши бироз кечикди.

"Ушбу клубнинг бир қисми бўлишни орзу қилардим. Бу амалга ошганидан жуда хурсандман. Жамоадошларим билан бирга шуғулланишдан фахрланаман. "Камп Ноу"да илк ўйинимни ўтказишни сабрсизлик билан кутмоқдаман", дея интервью берди босниялик хавбек "Барселона" матбуот хизматига.

2271e217-3f43-4260-8500-1e9c4ef9813b

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)