"Барселона" - "Бавария": Матнли трансляция
- UEFA ЧЛ Финал бочқичи
- 1/4 финал
Барселона
- Давид Алаба 7' (автогол)
- Луис Суарес 57'
15.08.2020 01:00
Бавария
- Томас Мюллер 4', 31'
- Иван Перишич 22'
- Серж Гнабри 27'
- Йозуа Киммих 63'
- Роберт Левандовский 82'
- Филиппе Коутиньо 85', 89'
- 90'
Учрашув якунланди! "Бавария" "Барса" билан хоҳлаганини қилди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Видаль 90 дақиқа ҳакам билан талашиб, ваниҳоят сариқ карточка ишлаб олди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коутиньодан дубль. Таърифга сўз йўқ. "Барса" барчасини бой берди.
- 85'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коутиньо собиқ жамоасига гол урди. "Бавария" 7-голини ҳам урди.
- 84'
Эрнандес ва Толиссо майдонга тушди. Горецка ва Девис захирадан жой олди.
- 82'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коутиньодан супер пас. Левадан гол.
- 77'
Мессининг анча қийин вазиятдан берган зарбаси Нойерга ортиқча қийинчилик туғдирмади.
- 75'
Гнабри ва Боатенг майдондан олинди. Улар ўрнига Зюле ва Коутиньо майдонга тушди.
- 74'
Левандовскининг зарбаси Семедуга тегди.
- 70'
Бускетс ўрнига Фати майдонга тушди.
- 68'
Коман бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 67'
Коман Перишич ўрнига майдонга тушди.
- 66'
Семеду ҳужумда қоидани бузди. Девисга тиббий ёрдам керак.
- 63'
ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!Девис бир ўзи жарима майдонига ёриб кириб, Киммихга тўпни оширди. У эса осонлик билан гол урди.
- 61'
Мураббийлар штабидан кимдир ҳам огоҳлантирилди. "Бавария" тарафдан.
- 59'
Алба ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 57'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суарес жамоасини ўйинга қайтарди. Ажойиб алдаб ўтди Боатенгни. Зарба эса Нойер учун қайтариб бўлмас даражада эди.
- 56'
"Барса"нинг яна бир бурчак зарбаси самарасиз кетди.
- 54'
Суарес ҳам Тьагога ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 53'
Мюллер офсайдда қолиб кетганлиги сабаб Левандовскининг голи инобатга олинмади.
- 51'
Девис сариқ карточка олди.
- 51'
Горецка яхши очилиб борди ва ўзига узатилган тўпни қийин вазиятда турганига қарамай, дарвозага йўллади. Ноаниқ.
- 49'
"Бавария" футболчисининг зарбасси Тер Штеген турган жойга борди.
- 47'
Киммихнинг узатмаси ўтмади. Семеду Гнабрига тўп етиб келишига йўл қўймади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 46'
Гризманн Роберто ўрнига майдонга тушди.
- 45'
Биринчи тайм якунланди. Ўйин эса тугамади.
- 45'
Суареснинг ҳимоячига тегиб ҳавога кўтарилган тўпга берган зарбаси Нойернинг қўлларига борди.
- 42'
Боатенг сариқ карточка ишлаб олди. У Суаресни майдон марказида тўхтатиб қолди.
- 41'
Суаресга етказиб берилган тўп анча кучли эди. Футболчи офсайдда ҳам бўлган экан.
- 39'
Левандовски бурчакдан узатилган тўпга зарба беришни уддалади. Аммо тўп кучсиз кетди.
- 37'
"Бавария" энди ўз вазиятини кутиб ўйнамоқда.
- 32'
Горрецка бир нечта футболчини ортда қолдириб, зарба берди. Ўхшамади.
- 31'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мюллер ҳисобни 4:1 кўринишига олиб келди. Яна ҳимоя хатога йўл қўйди.
- 28'
Тер Штеген Левандовскининг 100 фоизлик зарбасини қайтариб қолди. "Барса" ҳимояси нималар қиляпти?!
- 27'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Горрецканинг супер узатмасини Гнабри дарвозага жойлаб қўйди.
- 26'
Бурчак узатмаси ҳимоячилари томонидан қайтарилди, қайтган тўпга Месси яна бир зарба бериб, ичкарига узатиб берди. Лангленинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 24'
Тьаго олисдан дарвозага зарба бериб кўрди. Тўп бироз оёққа тушмади. Аммо барибир хавфли чиқди.
- 21'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Перишич "Бавария"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Майдон марказида каталонияликлар тўпни олдириб қўйишди. Перишич эса ўткирроқ бурчакдан тўғридан тўғри зарба берди. Тўп Лангле ва Тер Штегенга ҳам тегиб ўтди.
- 20'
Месси ўз рейди билан жарима майдонида яхши вазиятга чиқиб борди. Зарба бироз кучсиз чиқди. Нойер ўз ўрнида.
- 18'
"Бавария" кетма-кет иккита бурчак зарбаси амалга оширди. Бирида ҳимоячилар, бирида Тер Штеген тўпни узоқлаштирди.
- 16'
Жамоалар ҳужумдан тўхташгани йўқ, фақат улар хавфли зарбаларгача етиб бормаяпти.
- 12'
Марказий ҳимояда Лангле энг тинч йўлни қўллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 11'
Девисни ўз кумири йиқитди. Месси ҳозирча сариқ карточкадан қутулиб қолди.
- 10'
Бурчак тўпидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. Жамоалар тиним билмаяпти.
- 9'
УУУУУХХХ! Суарес ажойиб вазиятга чиқиб борди. Семедудан супер пас. Нойер қаҳрамон.
- 7'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алаба ўз дарвозасига ажойиб гол урди. Албанинг узатмаси Суаресга бормасданоқ голга айланди.
- 6'
Семедунинг қочиб кетишига Девис йўл қўймади.
- 4'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мюллер ҳисобни очди. Мюллер Левага тўпни оширди, польшалик шеригига қайта ташлаб берди. Зарба олдида Тер Штеген ожиз эди.
- 3'
Аммо биринчи вазият "Барса"да қанотдан тўп узатган Видалнинг тўпига биринчи Нойер чиқиб келди. Суарес зарба беришга улгурмади.
- 2'
Дастлабки дақиқаларданоқ "Бавария" ҳужумда.
- 1'
Ўйин бошланди! Ҳеч қандай сукут йўқ.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. УЕФА барча коронавирус фидойиларига раҳмат айтади. УЕФАнинг ўша машҳур мадҳияси жаранг сочмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, еврофутболнинг ашаддий мухлислари. Барчангизни Португалияга таклиф этамиз. "Эстадио да Луш" стадионида "Барселона" ва "Бавария" ўртасидаги йил баҳсларидан бири бўлиб ўтади.
Фикрлар