"Барселона" - "Севилья": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 5-туридан ўрин олган "Барселона" - "Севилья" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Тринкау ўнг қанотдан кириб бориб, аниқ зарба йўллади. Буну вазият қаҳрамони.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Эл Хаддадининг узатмаси бироз кучлироқ чиқди.

  • 87'

    Пике ҳужумда қоидани бузди.

  • 87'

    Гудель огоҳлантирилди.

  • 85'

    Де Йонг ўрнига Оливер Торрес майдонга тушди.

  • 82'

    Бускетснинг узатмасини Де Йонг дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 81'

    Дестнинг фаоллигидан сўнг, Месси зарба йўллади. Буну ўз ўрнида.

  • 78'

    Ракитич ўрнига Гудель майдонга тушмоқда.

  • 77'

    Пьянич сариқ карточка билан жазоланди.

  • 77'

    Мессининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 75'

    Коутиньо ўрнига Пьянич, Алба ўрнига Дест майдонга тушди.

  • 73'

    Де Йонг ҳужумда қоидани бузди.

  • 70'

    Буну баланд сакраб "Барса"нинг бурчак зарбасини ушлаб олди.

  • 70'

    Навас Тринкаунинг зарбасини қайтарди.

  • 69'

    Бурчакдан узатилган тўпга Кунде йўллаган зарба ноаниқ кетди.

  • 68'

    "Севилья"нинг галдаги бурчак зарбаси ҳам фойда келтирмади.

  • 66'

    Ракитичнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 64'

    Жорданнинг узатмасидан сўнг сал бўлмаса Араухо тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўярди. Дарвоза устуни унинг жонига ора кирди.

  • 61'

    Окампос ўрнига Эн-Несири майдонга туширилди.

  • 60'

    Гризманн ва Фати ўрнига Тринкау ва Педри майдонга тушди.

  • 58'

    Робертонинг узатмасидан сўнг сал бўлмаса Диего Карлос ўз дарвозасини ишғол қилиб қўярди. 

  • 54'

    Андалусияликлар бурчак тўпини комбинацион тарзда амалга оширди. Аммо ҳужум бесамар якунланди.

  • 52'

    "Барселона" "тики-така" ўйнашга киришиб кетди.

  • 48'

    "Севилья"нинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилардан бири қайтариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 44'

    Мессининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 36'

    "Барса" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 32'

    Сусонинг яқин бурчакка узатган тўпи ноаниқ кетди.

  • 31'

    Мессининг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 29'

    Фати жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Аммо тўп тўғри дарвозабон турган жойга борди.

  • 26'

    Гризманн тўпни ўз вақтида Фатига узата олмади. Ҳужум қайтадан ташкил этилиши керак.

  • 21'

    Гризманн қулай имкониятдан фойдалана олмади. Диего Карлос унга ҳалақит беришга улгурди.

  • 19'

    Сусо жуда ажойиб тарзда Навасни тўп билан таъминлади. Унинг узатмасига эса Фернандо ета олмади.

  • 17'

    Алба дарвозабон ташқарига чиқиб кетганини кўриб, майдон марказидан зарба берди. Аммо Буну барчасини назорат қилиб турган экан.

  • 13'

    "Севилья" тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 10'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коутиньо дарҳол жавоб қайтарди. Мессининг узатмасидан сўнг Навас ўзи хоҳламаган ҳолда тўпни Коутиньога ташлаб берди.

  • 8'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Люк де Йонг бурчак узатмасидан сўнг ҳисобни очмоқда.

  • 6'

    Окампоснинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 4'

    Окампоснинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 3'

    Пикенинг узатмаси ноаниқлиги сабаб "Барса" ҳужуми тўхтаб қолди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Испания Ла Лигасида марказий учрашув бошланмоқда. Ушбу беллашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга тақдим этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!