"Барселона", "Манчестер Сити" ва "Челси"нинг эътибори бир футболчида!
АПЛнинг икки гранди - “Челси” ва “Манчестер Сити” Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби ҳужумчиси Клаудио Эчеверрига жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Манбага кўра, 17 ёшли аргентиналик футболчига “Барселона” ҳам харидор. Бироқ молиявий муаммолар туфайли Каталония клуби ҳозирча уни сотиб ололмайди.
Маълумот учун, Эчеверри “Ривер Плейт” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг декабрига қадар имзоланган. Transfermarkt портали уни 4 млн еврога баҳоламоқда.
Эчеверри жорий мавсум 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар