«Барселона», «Реал», «Бавария»: Европа клубларининг келгуси мавсум учун расмий либослари (фотомақола)

Биз ҳозиргача маълум бўлиб улгурган либослар ва уларда юзага келган ўзгаришларга эътибор қаратишга ҳаракат қилдик.

«Аякс»

Голланд чемпиони меҳмондаги либосларида ўзгариш қилишга қарор қилди. Келгуси мавсумда «Аякс» сафар учрашувларида кулранг-мовий либосларда ҳаракат қилади.
«Adidas» жамоа учун яратган дизайн, дарҳақиқат, чиройли ва ушбу маҳсулот анча харидоргир бўлиши кутилмоқда.

Аякс

«Атлетико»

«Nike» тақдим этган классик услубдан мадридликлар тез-тез фойдаланиб туришади. Ушбу мавсумдагидан фарқли ўлароқ, «матрасчилар» қизил чизиқларга ортиқча ишлов берилмаган либосларни тақдим қилди.
Бу услуб кўплаб футболчиларга ёқиб тушди. Сауль ҳам интервьюларидан бирида янги либосни мақтади.

Атлетико

«Барселона»

Квадратлар омадсиз келгандек. «Кўк-анор ранглилар» вертикал чизиқли дизайнга қайтмоқда. Классик чизиқлар орасида бу гал сариқ чизиқларга ҳам кенгроқ ўрин берилган. Одатдагидек, ушбу либосларни «Nike» тақдим этмоқда.

Барселона

«Бавария»

Мюнхенликлар янги либосларидан мавсум сўнгида фойдаланиб улгуришди. «Adidas» тайёрлаган футболкалар олдингиларидан тубдан фарқ қилмайди.

Бавария

«Боруссия» Дортмунд

«Боруссия» Дортмунд доим чиройли либослари билан мақтана олган. Бу сафар ҳам «Puma» бренди томонидан яратилган дизайн ажойиб кўринишга эга. «Evonic» компанияси расмий либосдаги асосий ўрнини «1&1» эмблемасига бой берди.

Боруссия

«Челси»

«Nike» ва Лондон клуби бу гал кўк рангни бироз очартиришга қарор қилишди. Титул ҳомий сифатида «Three» телекоммуникация компанияси либосдан жой олди.

Челси

«Эвертон»

«Ирисчилар» либосида ўзгариш катта. «Umbro» билан шартнома бекор қилинган ва ушбу либослар «Hummel» томонидан ишлаб чиқарилди. «Cazoo» бош ҳомий сифатида эълон қилинди. «Angry Birds» ҳам футболка енг қисмида кўринмай қолган…

Эвертон

«Интер»

«Nike» «неррадзурилар»нинг янги либосини «зиг-заг» стилида ишлаб чиқарди. Янги формат «Интер»нинг тимсоли ҳисобланган илон шаклини ёдга солади.

Интер

«Манчестер Юнайтед»

Жамоа либосида катта ўзгаришлар йўқ. Фақат «Adidas» горизонтал чизиқли деталларни қизил рангга уйғунлаштиришга уринган. Ушбу футболка 2017-18 йилги мавсумдаги кийимни ҳам эслатиб юборади.

МЮ

«Реал»

«Қироллик клуби»нинг бу галги расмий либосларида одатдаги оқ ранг бироз бойитилган. Пушти рангдан, асосан, захира либосларида фойдаланадиган мадридликлар ушбу футболкада бу анъанани ўзгартирди.
Титул ҳомий номи ҳам қора рангда ёзиладиган бўлди.

Реал

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

 

Левандовски ўз ўрнида, Роналду Мессини ортда қолдирди: “Олтин тўп”га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги

Клопп шогирдларини тарихий чемпионликка етаклаган 10 та ўйин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!