“Барселона” “Реал”ни бу сафар ҳам тўхтатиб қола оладими
Ads

Хабарингиз бор, Испания чемпионатининг ўтган 13-турида “Реал” Хихоннинг “Спортинг” клубига қарши майдонга тушиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонан эди.

Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан 2013/2014 йилларда Карло Анчелотти ўрнатган ўзига ҳос рекордни такрорлади.  Аниқроғи, “Реал” 31та учрашувдан буён мағлубиятга учрамай келмоқда. “Қироллик клуби” сўнги бор Чемпионлар лигасининг ўтган мавсуми чорак финал босқичи доирасида меҳмонда “Вольфсбург” жамоасига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Шундан буён франциялик бош мураббий қўл остида жамоа мағлубият нималигини билмай келмоқда. Айтиш керакки, “Реал” Карло Анчелотти бошқаруви даврида 2013/2014 йилги мавсумнинг октябридан то мартигача мағлубиятга учрамаган эди. Анчелоттининг мағлубиятсиз сериясига эса 29-турда “Барселона” якун ясаган эди (3:4). 

Балким Зиданни ҳам айнан “Барселона” тўхтатар ва Анчелоттининг рекорди янгиланмай қолар. Боиси, примеронинг навбатдаги 14-турида “Реал” айнан Каталония супер клубига қарши сафарда тўп суради. Учрашув 3 декабрь, шанба куни бўлиб ўтади.