"Барселона" 18 ёшли футболчини сотиб олмоқчи

"Барселона" жамоаси АПЛдан 18 ёшли футболчини сотиб олишга уриниб кўради. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Карни Чуквемекани харид қилмоқчи. Каталонияликлар уни анчадан бери жиддий кузатиб келмоқда. 

Карнининг бирмингемликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади. У ўтган мавсум АПЛнинг 12 ўйинида битта голга ҳаммуаллифлик қилишга муваффақ бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!