"Барселона" 18 ёшли голландиялик футболчи билан шартнома имзолайди

"Барселона" ўз сафини Голландиянинг "Гронинген" клуби ярим ҳимоячиси Людовит Рейс билан тўлдиради.

De Telegraaf нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар 18 ёшли голландиялик футболчининг трансфери масаласида келишувга эришишган. Унга кўра Рейс “кўк-анор ранглилар” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди ва асосий жамоа билан мавсумлар оралиғида ташкил этиладиган Япония турнесига боради.

Маълумот учун, Рейс "Гронинген" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоанинг асосий таркибида 2017 йил дебют қилган ва шундан буён 46та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!