"Барселона" 19 ёшли АҚШ фуқаросини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Барселона" клуби "Аякс" ҳимоячиси Сержиньо Дестнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар 19 ёшли америкалик футболчини кўпдан буён кузатиб келмоқда. “Барса” вакиллари аллақачон унинг трансфери бўйича “Аякс” билан алоқага чиққан. Амстердам клуби эса уни 20 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Дестнинг ўзи ҳам “Барселона”га ўтиш истагини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!