Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Фелишга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” скаутлари 19 ёшли португалиялик футболчини кўпдан буён кузатиб келишмоқда. Қайд этиш лозимки, Фелишга шунингдек "Атлетико", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

“Барселона” ушбу трансферни катта эҳтимол билан ёзда амалга оширишга уруниб кўради.

Маълумот учун, Фелишнинг товон пули 65 млн еврони ташкил этади.