Каталониянинг “Барселона” клуби яна бир француз футболчисига қизиқиш билдира бошлади.

Diario Sport тарқатган хабарга кўра Испания чемпиони “Лион” хавбеки Танги Ндомбелени кўз остига олиб қўйди. Маълумотларга қараганда “Барса” спорт директори Эрик Абидаль аллқачон бу масала юзасидан француз клуби ва 21 ёшли футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан.

Унга кўра “Барселона” ПСЖдан Адриен Рабьо ёки “Аякс”дан Френки де Йонглардан бирини қўлга кирита олмаса, бор эътиборини айнан Ндомбелега қаратади. “Лион” эса ушбу футболчи учун “кўк-анор ранглилар”дан 60 млн евро талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Ндомбеле жорий мавсум Франция чемпионатида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 4та голига ассистентлик қилишга эришди.

Минбар

Барча блоглар