"Барселона" 5 та футболчисининг трансфери масаласида расмий таклиф олди

  • 08 Jun 23:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби мавсумлар оралиғида бир қатор футболчиларини сотишга тайёрланмоқда.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти аллақачон Андре Гомеш, Яспер Силессен, Денис Суарес, Нельсон Семеду ва Малкомларнинг трансфери борасида расмий таклиф олишган.

Бироқ, ҳозирча бразилиялик вингер Филиппе Коутиньо масаласида “Барселона”га ҳеч қандай таклиф келиб тушмаган. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 26 ёшли бразилиялик футболчи клуб раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!