Коутиньо "Барселона" раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни сўради

  • 7 июня, 2019, 15:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Филиппе Коутиньо жамоадан кетишни хоҳламоқда.

Tecno

Cadena Ser нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи бу борадаги истагини клуб раҳбариятига ҳам билдирган. У “кўк-анор ранглилар”дан ўзини трансферга қўйишни сўраган.

Ўз навбатида “Барселона” ҳам Коутиньони қўйиб юборишга тайёр. Фақат, бунинг учун 90 млн евро талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Коутиньони 2018 йилнинг январида 120 млн еврога “Ливерпул”дан сотиб олган эди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Коутиньо якунланган мавсум 54та ўйинда майдонга тушди ва 11та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию