![](https://static.sports.uz/crop/7ddbae66273732f7b041eea7424e0058.jpg)
"Барселона" 60 миллион евролик футболчини "рассрочка"га олмоқчи
"Барселона" ўз таркибини ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи.
Маълум бўлишича, каталонияликлар "Реал Сосьедад" вакили Мартин Субимендининг хизматига қизиқиш билдиряпти. Эътиборлиси, жамоа футболчининг трансфер суммасини бўлиб-бўлиб тўлашни истамоқда. "Кўк-анорранглилар" уни "Вулверхэмптон" аъзоси Рубен Невешга ўринбосар сифатида кўряпти.
Бироқ сан-себастьянликлар бунга қарши. Клуб раҳбарлари Мартин учун 60 миллион еврони дарҳол тўлашни талаб қилмоқда.
23 ёшли ярим ҳимоячи "Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 17 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 2 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар