"Барселона" 8 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи!

"Барселона" бош мураббийи Хави Каталония клубига келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда "Catalunya Radio" нашри хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, испаниялик мутахассис “шорт-листи”дан саккиз нафар ўйинчи жой олган.

Хави "кўк-анорранглилар" сафига "Милан" ярим ҳимоячилар Франк Кесси, "Манчестер Сити" аъзоси Бернарду Силва, "Лидс" етакчиси Рафинья, “Челси” ҳимоячилари Андреас Кристенсен, Сезар Аспиликуэта, Маркос Алонсо ва "Севилья"дан Жюль Кунде, ҳамда "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини олиб келишни истамоқда.

Аввалроқ, “Барселона” Кесси ва Кристенсен билан келишиб олгани, аммо молиявий муаммолар туфайли уларни рўйхатдан ўтказа олмагани хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!