"Барселона" 8 нафар футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансфер ойнасида кераксиз ўйинчиларни оммавий сотишни йўлга қўймоқчи. “Кўк-анорранглилар” спорт директори Матеу Алемани бирданига бир гуруҳ футболчилардан қутулишга қарор қилди.

Инсайдер Хави Мигелнинг маълум қилишича, рўйхатга саккиз нафар футболчи киритилган. Булар: Клеман Ленгле, Сержино Дест, Эрик Гарсия, Френк Кесси, Пабло Торре, Нико Гонсалес, Ферран Торрес ва Алекс Кольядо. Каталонияликлар бу футболчилар учун таклифларни кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида "Барселона" Испания чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!