"Барселона" А Серия тўпурарини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Барселона" ёзда "Интер" ҳужумчиси Маркюс Тюрам билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда " Calciomercato" нашри маълум қилди. 

Манба маълумотига кўра, Каталония клуби Тюрамни ёзда шартномаси тугайдиган Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Лекин "Барселона" ҳали ҳужумчи билан музокараларга киришмаган. 

Маркуснинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Маълумот учун, 28 ёшли форвард жорий мавсум Италия клуби сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол киритди ва 5 та голли узатма амалга оширишга эришди.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!