«Барселона» Абделькарим бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» раҳбарияти Хамза Абделькарим бўйича ўз қарорини қабул қилди. Каталония клуби ҳозирча ўринбосарлар таркибида ўйнаб келаётган ёш мисрлик футболчини жамоада қолдириш ниятида. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Барселона» Абделькарим учун янгиланган шартлар билан янги шартнома таклифини тайёрлаб бўлган. Энг муҳим жиҳатлардан бири шундаки, янги келишувдан 15 миллион евро миқдоридаги тўлов мажбурияти (озод қилиш бадали) олиб ташланади.

Томонлар ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!