Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Андре Гомешдан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда “кўк-анор ранглилар” бунинг учун 24 ёшли португалиялик футболчининг трансфер нархини камайтиришга ҳам рози. Унга кўра “Барселона” Гомешни 22 млн еврога баҳоламоқда. Футбочига эса Туриннинг “Ювентус” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Маълумот учун, Гомеш якунланган мавсум “Барселона” сафида жами 31та баҳсда иштирок этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган. Қайд этиш лозимки, каталонияликлар уни 2016 йил “Валенсия”дан нақд 37 млн еврога сотиб олишган эди.