"Барселона" АПЛ клубидан футболчи сотиб олишни кўзламоқда

  • 11 мая, 2020, 17:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби "Уотфорд"нинг чап қанот ҳимоячиси Первис Эступиньянни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “кўк-анор ранглилар” 22 ёшли эквадорлик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи ва бунинг учун АПЛ клубига 10 млн евро таклиф қилмоқчи. Барселона” Первисни сотиб олиши билан дарҳол "Вальядолид"га ижарага бериб юбормоқчи.

Таъкидлаш лозимки, Эступиньян сўнгги икки мавсумни "Осасуна" сафида ижарада ўтказмоқда. У бу мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию