"Барселона" "Арсенал" ярим ҳимоячисини жамоада кўрмоқчи
Ҳуқуқлари "Арсенал"га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Жоргиньо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Барселона" 31 ёшли хавбекни январь ойида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Италиялик футболчининг трансфери билан шахсан "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави Эрнандес қизиқмоқда.
Жоржиньонинг "канонирлар" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Лондонликлар футболчини кейинги ёзда текинга бой бермаслик учун қишда сотишлари мумкин. "Transfermarkt" портали уни 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар