"Барселона" Артурни сотмайди
Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Артурни ёзги трансферлар даврида сотмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Март ойи бошларида каталонияликлар Артурни аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес эвазига “Интер”га қўшиб бермоқчилиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди. Аммо, ҳозирда “кўк-анор ранглилар” буни инкор этишмоқда.
“Барселона” Артурни 2018 йил “Гремио”дан 31 млн евро эвазига сотиб олган эди. У бу мавсум Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар