“Барселона” арзон-гаров футболчи қидирмоқда
"Барселона" "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Аднан Янузайга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Goal.
Манбага кўра, бельгиялик хавбекка яна бир даъвогар Италиянинг "Наполи" клуби ҳисобланади.
Каталонияликлар Аднанни “Лидс” футболчиси Рафиньянга альтернатив сифатида кўрмоқда. Агарда, “кўк-анорранглилар” “товуслар” етакчисини қўлга кирита олмаса, бор эътиборини Бельгия терма жамоаси аъзосига қаратади.
27 ёшли Янузай ўтган мавсумда "Реал Сосьедад" сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голга ассистентлик қилди. Футболчининг Сан-Себастьян клуби билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади. Хабарларга кўра, испан жамоаси битимни узайтирмоқчи эмас.
Фикрлар