“Барселона” асосий футболчилар билан шартномани узайтирди. Улар орасида Месси борми?

“Барселона” раҳбарияти Чемпионлар лигасининг биринчи туридан кейин жамоанинг бир гуруҳ футболчилари билан шартномани янгилади.

Маълумотларга қарганда, клуб хўжайинлари дарвозабон Марк-Андре тер Штеген,  ҳимоячилар  Клеман Лангле ва Жерар Пике, ярим ҳимоячи Френки Де Йонг билан ҳамкорликни узайтириш масаласини ижобий ҳал қилди.

Унга кўра, Пике 2024 йилнинг 20 июнигача, тер Штеген 2025 йилнинг ёзигача Каталония клуб шарафини ҳимоя қилади. Ёш ўйинчилар – Лангле ва де Йонг яна олти йил давомида “Барселона” либосида тўн суради.

“Барселона” раҳбарияти жамоа етакчиси Лионель Мессини янги шартнома бўйича музокарага кўндира олмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)