"Барселона" "Аякс" билан музокараларни бошлаб юборди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Душан Тадич трансфери масаласида иш олиб бормоқда.

"Кўк-анор рангликлар" "Валенсия" форварди Родригонинг трансфери бўйича келишувга эриша олмаганидан сўнг "Аякс" клуби футболчисига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Томонлар футболчининг мутасаддилари билан музокаралар ўтказишни бошлаб юборган. Маълумотларга кўра, Тадичнинг агенти эртага трансфер масаласи бўйича Испанияга йўл олиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!