"Барселона" айни дамда "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган ҳужумчини сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Барселона" "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейннинг эҳтимолий трансфери ҳақида маълумот тўпламоқда. Англия терма жамоаси сардори испания чемпионатида ўйнашга қарши эмас. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 2026 йилнинг ёзида 32 ёшли футболчининг шартномасида 65 млн евро миқдоридаги товон пули бўйича банд фаоллашади. "Кўк-анорранглилар" Кейнни 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовский ўрнига сотиб олиши мумкин. Таъкидланишича, Англиялик форварднинг "Барселона"га ўтиши каталонияликларнинг молиявий ҳолатига боғлиқ бўлади.

Кейнга "блауграна"дан ташқари футболчини қайтармоқчи бўлган "Тоттенхэм" ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Кейн барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 75 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!