“Барселона” “Б” режаси тузиб қўйган

Каталониянинг “Барселона” клуби ўз таркибини кучайтириш учун бир қанча трансферларни амалга ошириш ҳақида ўйламоқда.

Франциянинг бир қанча нашрлари хабарига кўра, "Арсенал" марказий ҳимоячиси Вильям Салиба “кўк-анорранглилар” нишонида бўлиб турибди.

"Барселона" вакиллари ҳозирда унинг ўйинларини кузатиб бормоқда.

Манбага кўра, "Барса" агар Жюль Кунде (Севилья) трансфери бўйича келиша олмаса, "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

“Transfermarkt” портали Салибанинг нархини 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Кунде эса анча қиммат - 60-65 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!