"Барселона" Бастонига кимни муқобил вариант сифатида кўраётгани маълум бўлди

"Барселона" "Интер" ҳимоячиси Алесандро Бастонига қизиқишда давом этмоқда, аммо итальян клуби футболчини 100 млн еврога баҳолади, бу эса "кўк-анорранглилар" учун катта сумма ҳисобланади. 

Estadio Deportivo хабар беришича, Каталония клуби Бастонининг трансфери бўйича битимнинг мураккаблигини инобатга олиб, унга муқобил вариант сифатида "Астон Вилла" ҳимоячиси Пау Торресни кўриб чиқмоқда, у испан футболида ўйнаш тажрибасига эга ва тўпга эгалик қилишга мослаша олади.

Шунингдек, "Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербекни ўз сафига қўшиб олиш вариантини ҳамон истисно этмаяпти.

Торрес жорий мавсум барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 22 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!