"Барселона" "Бавария" етакчисини нишонга олди
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ҳали клуб билан шартномасини узайтиргани йўқ.
Мюнхен етакчисининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. "Sport" нашри хабарига кўра, молиявий қийинчиликлар туфайли эркин агентларни сотиб олишга эътибор қаратаётган "Барселона" аллақачон Мюллер номзодини кўриб чиқмоқда. Немис футболчиси келаси ёзда клубсиз қолса "кўк-аноррранглилар" сафига қўшилиши мумкин.
Томас Мюллер бутун профессионал фаолияти давомида "Бавария"да ўйнаган. Германиялик форвард Бундеслига гиганти сафида барча мусобақаларда 669 ўйинда 235 та гол урди ва 257 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар