“Барселона” базўр олган футболчиси билан тез хайрлашмоқчи

  • 15 ноября, 2022, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” шу йилнинг бошида “Манчестер Сити”дан ҳужумкор футболчи Ферран Торресни 55 миллион еврога харид қилган эди.

Tecno

Шундан бери испаниялик ўйинчи мунтазам майдонга туширилаётган бўлса-да, ўзига етарли даражада имконият берилмаяпти, деб ҳисобламоқда. 22 ёшли вингер жамоадан кетиш пайида юрибди.

“Барселона” раҳбарияти ҳам қимматбаҳо ўйинчини сотиб юборишга тайёр эканини билдирди. Улар январда ўйинчи билан хайрлашиб, бюджетни тўлдиришни кўзлаган.

Ферран Торресга асосий даъвогар сифатида “Ювентус” тилга олинмоқда. Шунингдек, “Ньюкасл” ва “Вулверхэмптон” истеъдодли ўйинчини яна Англия премьер-лигасига қайтармоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию