“Барселона” бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини икки баравар қимматига сотиб юборди
“Барселона” раҳбарияти мексикалик ҳимоячи Хулиан Араухони Англия чемпионати вакили “Борнмут”га жўнатиб юборди.
Каталонияликлар истеъдодли ўйинчини 2023 йилнинг январида “Лос-Анжелес Гэлакси” клубидан 5 миллион еврога трансфер қилганди.
Арауо “Барса” сафида бир дақиқа ҳам ўйнамади. Аввалига уни “Лас-Пальмас” клубига ижарага бериб юборишди. Энди эса, 23 ёшли футболчини “Борнмут” трансфер қилди.
Бу савдо каталонияликлар ғазнасига 10 миллион евро келтирди.
Араухо англияликлар билан беш йиллик битимга имзо чекди.
“Барселона” энди август ойи охиригача Ансу Фатидан қутилишга ҳаракат қиляпти. “Мессининг вориси”, деб эътироф этилган ҳужумкор футболчига “Севилья” оғиз солган.
Фикрлар