"Барселона" бош мураббийи: Бирор нарса ишламаса, мураббий айбдор!
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 10-турида "Aтлетико"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоанинг ёмон ўйини учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
"Бирор нарса ишламаса, мураббий айбдор. Биз ишлаяпмиз, аммо яхшиланишимиз керак. Пике ва Серхи Робертонинг жароҳатлари? Aлбатта, ташвишланяпман, лекин биз ҳали ҳеч нарсани билмаймиз. Тўп назорати сизда бўлганда, гол ўтказиб юборишингиз мумкин эмас", - деди нидерландиялик мутахассис.
Ҳозирча, юқоридаги икки футболчининг жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот берилмади.
Фикрлар