"Барселона" бразилиялик футболчи учун режалаштирилгандан кўпроқ тўлайди

"Барса" ҳужумчи Витор Роке учун аввалдан режалаштирилганидан кўпроқ пул тўлайди.

"Diario Sport" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ва "Атлетико Паранаэнсе" 18 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишув шартларини ўзгартирган. Каталонияликлар кафолатланган тўловлар сифатида 30 миллион евро тўлайдилар (дастлаб келишилганидан 5 миллион кам), лекин бонус қисми сезиларли даражада ошди - 10 миллиондан 31 миллион еврогача.

Бразилиялик футболчи 6+1 схемаси бўйича шартнома имзолайди, у солиқлар олдидан йилига 3,5 миллион евро олади.

Ҳужумчи жорий мавсумда “Атлетико Паранаэнсе” сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!