"Барселона" бразилиялик ярим ҳимоячи учун курашга қўшилди

"Барселона"нинг келаси ёзда амалга ошириши мумкин бўлган трансферлар рўйхати шаклланмоқда. Деку кейинги йилларда клубда бразилияликлар сонини кўпайтиришни мақсад қилган кўринади. 

"Sport" нашри хабар беришича, каталонияликлар "Астон Вилла" аъзоси Дуглас Луисга қизиқиш билдирмоқда. Клуб футболчи учун ёзги трансферлар ойнасида ҳаракатни бошлайди. Унинг трансфери тахминан 60 миллион еврога тушиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Клаудио Эчеверри учун курашдан "Барса" чиқиб кетганди. Сабаби, жамоа ярим ҳимоячининг товон пули 25 миллион еврони тўлай олмаслиги маълум бўлган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!