Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Жозеп Мария Бартомеу жамоанинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич билан бу йил янги шартнома имзоланмаслигини айтиб ўтди.

“Бу мавсум биз Ракитич билан музокаралар ўтказа олмаймиз. Кейинги йил эса янги таклифлар билан унга мурожаат қилишимиз мумкин”, - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли хорватиялик футболчи “Барселона” билан шартномасини узайтириш умидида ПСЖдан бўлган таклифни рад этган эди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.