“Барселона” бу статистикада “Реал Мадрид”га етиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Барселона “эль-класико”лардаги ғалабалар сони бўйича "Реал Мадрид"га етиб олди. Ханси Флик шогирдлари Ла Лиганинг 35-турида мадридликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу каталонияликларнинг расмий “эль-класико”лардаги 106-ғалабаси бўлди. “Реал” ҳисобида ҳам худди шунча ғалаба мавжуд. Шунингдек, жамоалар 52 марта дуранг ўйнаган.

Урилган голлар бўйича эса мадридликлар ҳали ҳам устунликка эга — 444 тага қарши 441 та гол.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" Ла Лиганинг жорий мавсумида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!