"Барселона" бу трансферни тезлаштирмоқчи
"Барселона" Никони сотиб олиш билан бирга Дани Ольмонинг трансфери борасидаги ишларни кучайтирди, дея хабар бермоқда "Mundo Deportivo" нашри.
60 миллион евро - бу Ольмонинг 20 июлгача белгиланган товон пули. У бугун ўз ниҳоясига етиши керак эди. Аммо "Барса" "РБ Лейпциг" билан бу муддатни яна бир неча ҳафтага музлатиб қўйиш бўйича келишиб олди.
Маълумот учун, испаниялик хавбекка АПЛдан ҳам қизиқиш бор. Хусусан, "Манчестер Сити" ва "Челси" жамоалари футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Фикрлар