"Барселона" бу йил Гампер кубогида қайси жамоа билан ўйнайди?

"Барселона" бу мавсум Гампер кубогида Ла Лига дебютанти ҳисобланган "Эльче"га қарши ўйнайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Гампер кубоги бу ҳар йили ўтказиладиган ўртоқлик тарзидаги турнир ҳисобланади. Бу йилги мусобақа 19 сентябрь куни "Камп Ноу" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Гампер кубоги 1966 йилдан буён ўтказиб келинади. Унда энг кўп ғалаба қозонган жамоа бу "Барселона" ҳисобланади. Улар жами 41 марта ғолиб чиқишган. Унда шунингдек, "Кёльн","Уйпешт", "Боруссия"М, "Интернасьонал", "Порту", "Мехелен", "Манчестер Сити", "Тенерифе", "Валенсия", "Ювентус" ва "Сампдория" клублари ҳам зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!