“Барселона” клуби яқин вақт ичида жамоа ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Бу 30 ёшли футболчининг терма жамоа ихтиёридан қайдганидан сўнг амалга ошилиши мумкин. Янги келишувга кўра, унинг даромади Луис Суарес ва Жерар Пике билан тенглашади.

Ҳозир Бускетс ҳафтасига 180 минг евро олмоқда. Юқорида кўрсатилган ўйинчилар эса 290 минг евро атрофида маош олишади.

Бускетснинг “Барселона” билан тузган амалдаги шартномаси 2020/21 сўнггига қадар мўлжалланган. Унга футболчининг товон пули 200 миллионов евро этиб кўрсатилган. Бу 500 млн еврогача ошиши мумкин.