“Барселона” Чемпионлар лигасида “Реал” ғалабасига қандай муносабат билдирди?

Чемпионлар лигасининг  бу галги мавсуми “Реал” ғалабаси билан якунланди. Карло Анчелотти жамоасини Ла Лига ва Чемпионлар лигасида чемпион қилди.

Мадридликлар финалда “Ливерпуь”ни кичик ҳисобда мағлуб этганидан кейин ўз тарихида 14-маротаба қитъанинг энг кучли жамоасига айланди.

Бунга жамоа рақобатчиси “Барселона” ҳам ўз муносабатини билдирди.

Мадриднинг “Реал” клубини “Стад де Франс” аренасида қўлга киритилган Чемпионлар лигаси соврини билан табриклаймиз, - дейилади “Барселона” ўз ижтимоий тармоғида ёзган баёнотида.

Аҳамиятли томони, “Реал” сўнгги ўн йил ичида Чемпионлар лигасида бешинчи бор ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!