Ҳужумчи Антуан Гризманн Испания чемпионати 21-турида "Атлетик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, "Барселона"нинг чемпионлик курашидаги иштироки ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб жамоа шаклланган, биз катта унвонлар учун курашишимиз мумкин. Дембеле майдон ташқарисида тинимсиз ишламоқда. Уни қўллаб-қувватлашимиз керак.

Месси — афсона. У соврин ютишимизга ёрдам бера олади. Биз тўғри йўлдамиз ва охиригача курашамиз", - дейди Гризманн.

"Барселона" 20 та ўйиндан сўнг, Ла Лига турнир жадвалида 40 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар