"Барселона" чорак миллиард евро ишлаб олади
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, "Барселона" ўзининг янги ҳомийси – Spotify билан тузилган шартнома асосида юзлаб миллион евро олади.
Манбага кўра, Каталония клуби умумий ҳисобда 275 миллион евро олиши мумкин. Бундан ташқари Барселонанинг уй стадиони ҳисобланган – “Камп Ноу” номи Spotify номига ўзгартирилади.
Томонлар ўртасидаги ҳомийлик шартномаси тўрт йилга тузилади, аммо кейин яна 15 йилга узайтирилиши мумкин.

Фикрлар