"Барселона" дарвозабони "Валенсия"да тиббий кўрикдан ўтди

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Яспер Силлессен фаолиятини "Валенсия"да давом эттиради.

Lavanguardia нашри тарқатган хабарга қараганда голландиялик посбон аллақачон “кўршапалаклар” сафида тиббий кўрикдан ўтган. Унинг трансфери эса тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатби ўтамиз, бундан аввалроқ “Валенсия” Силлессен эвазига ўзининг бразилиялик дарвозабони Нетони "Барселона"га бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Силлессен ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 13та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
SKIPPER
25/06/2019 23:37
Varata yaxshi edi mayli urniga kim kelarkin