Ads

Голландиялик дарвозабони Яспер Силлессен ёзги трансферлар даврида “Барселона”дан кетиши мумкин.

Гарчи футболчининг шартномасида товон пули 60 млн евро деб кўрсатилган бўлсада, каталонияликлар уни 30 млн еврога сотиб юборишга тайёр.

Силлессеннинг ўзи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Силлессенга “Челси” ва “Ливерпуль” каби жамоалар жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.