Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг трансферига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, 19 ёшли голландиялик футболчи учун курашда фаворит дея тилга олинаётган “Ювентус” ҳамон ушбу трансфер масаласида амстердамликлар билан келишувга эриша олмаяпти. Голландия чемпиони де Лигтни 75 млн еврога баҳоламоқда, туринликлар эса 70 млн евро таклиф қилишмоқда. Шундан 20 миллиони бонус ҳисобида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” раҳбарияти де Лигт учун “Аякс”га шунча маблағ тўлашга рози бўлган. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” футболчининг ўзи ва агенти билан келиша олишмаган эди.