"Барселона" де Лигт учун курашдан чиқди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар 19 ёшли голландиялик футболчини сотиб олиш учун сарфланадиган харажатларни ҳисоблаб чиқишган ва буни амалга оширмасликка қарор қилишди.

Гап шундаки, уларнинг ҳисоб-китобига кўра де Лигтнинг маоши, бонуслар, трансфер нархи, агенти Мино Райолага тўланадиган хизмат ҳақи умумий ҳисобда 200 млн еврони ташкил этган.

Энди де Лигт учун ПСЖ ва “Ювентус” ўзаро курашни давом эттиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!