“Барселона” де Йонгдан қутулиш йўлини топди

  • 12 Sep 18:51
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" келгуси трансфер ойналарини ўз таркибини кучайтириш устида ишламоқда. “Тодо Фичажес” хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 29 ёшли Жошуа Киммих билан шартнома имзолаши мумкин.

Tecno

Манбага кўра, "Бавария" қишки трансфер ойнасида Киммих бўйича музокаралар олиб бормоқчи. Агар, "Барселона" де Йонгнинг трансфери бўйича ўз талабларини пасайтирса, мюнхенликлар Жошуани Френкига алмашишга рози бўлишади.

Нидерландиялик ярим ҳимоячига анчадан бери Бундеслига гранди қизиқиш билдирмоқда, улар бундай вазиятдан унумли фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Жошуа Киммихнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар, Френки де Йонгнинг шартномаси эса 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.

Comments

You must be logged in to commet!