"Барселона" де Йонгдан тезроқ қутулишга умид қилмоқда

Испаниялик журналист Елена Кондиснинг хабар беришича, "Барселона" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни қўйиб юборишга тайёр.

Унинг сўзларига кўра, нидерландиялик футболчи "Барса"да ўйнашни давом эттирмоқчи, аммо клуб уни жамоани тарк этишга кўндиришга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Де Йонгнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг 30 июнига қадар тузилган.

Де Йонг ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди. Унга “Манчестер Юнайтед”дан жиддий қизиқиш мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!